Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

биродарлиги ва муҳаббати (кифоя). Масжидда Абу Бакрнинг эшигидан бошқа бирон эшикни қолдирмай беркитинглар». Муслим ҳам бу ҳадисни бошқача, лекин шунга яқин лафзлар билан ривоят қилган. Бу ҳадисда Абу Бакрни халифа қилиб қолдирилган дейишга асос бўладиган ҳеч нарса йўқ. Унда Пайғамбаримиз с.а.в Абу Бакрни мақтаган. Бор гап шу. Росулуллоҳ с.а.в. саҳобалардан кўпининг исмини айтиб мақтаганлар. Масалан Умар, Усмон, Али, Саъд ибн Абу Ваққос, Талҳа, Зубайр, Абу Убайда ибн Жарроҳ, Ҳасан, Ҳусайн, Зайд ибн Ҳориса, Усома ибн Зайд, Абдуллоҳ ибн Жаъфар, Хадижа, Оиша, Пайғамбар а.с.нинг қизи Фотима, Умму Салама, Билол ва бошқа саҳобалар – ҳаммаларидан Аллоҳ рози бўлсин – мақталган ҳадислар ворид бўлган. Мақтовнинг ўзигина халифа қилиб қолдиришга ҳеч бир жиҳатдан далолат қилмайди.

 

Энди айримлар Абу Бакр халифа қилиб қолдирилган деб хулоса чиқарган ҳадисларга тўхталадиган бўлсак, улар тўрт ҳадис бўлиб, биз уларни келтириб ҳар биридаги нарсани баён қилиб ўтамиз. Бу ҳадислар қуйидагилардир:

Биринчи: Бухорий Қосим ибн Муҳаммаддан ривоят қилди:

 

«قَالَتْ عَائِشَةُ I : وَارَأْسَاهْ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ A ، ذَاكِ لَوْ كَانَ وَأَنَا حَيٌّ فَأَسْتَغْفِرُ لَكِ وَأَدْعُو لَكِ، فَقَالَتْ عَائِشَةُ: وَاثُكْلِيَاهْ، وَاللَّهِ إِنِّي لأَظُنُّكَ تُحِبُّ مَوْتِي، وَلَوْ كَانَ ذَاكَ لَظَلَلْتَ آخِرَ يَوْمِكَ مُعَرِّسًا بِبَعْضِ أَزْوَاجِكَ؛ فَقَالَ النَّبِيُّ A : بَلْ أَنَا وَارَأْسَاهْ، لَقَدْ هَمَمْتُ أَوْ أَرَدْتُ أَنْ أُرْسِلَ إِلَى أَبِي بَكْرٍ وَابْنِهِ فَأَعْهَدَ أَنْ يَقُولَ الْقَائِلُونَ أَوْ يَتَمَنَّى الْمُتَمَنُّونَ، ثُمَّ قُلْتُ يَأْبَى اللَّهُ وَيَدْفَعُ الْمُؤْمِنُونَ، أَوْ يَدْفَعُ اللَّهُ وَيَأْبَى الْمُؤْمِنُونَ»

«Оиша: вой бошим, деди. Росулуллоҳ с.а.в. буни эшитиб: агар тириклигимда ўлиб кетсангиз сиз учун истиғфор айтаман ва ҳаққингизга дуо қиламан, дедилар. Оиша: вой шўрим, Аллоҳга қасамки, ўлишимни хоҳлаяпсиз, шекилли. Ўлиб кетсам умрингизнинг охиригача баъзи аёлларингиз

 

67-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247